ЖЧ-2014. Германия Бразилияни "босиб" ўтиб кетди

Добавлено: 09.07.2014 в 04:50 Просмотров: 262 Автор: ADMIN
ЖЧ-2014. Германия Бразилияни

Бразилиядаги мундиалнинг дастлабки ярим финали ҳеч ким кутмаган тарзда бўлиб ўтди.

• • •

Ўйинни кўпчилик кўргани табиий, кўрмаганлар бўлса албатта уни кўришни тавсия қиламиз. 

Унда Германиянинг нақадар ақлли, Бразилиянинг эса шошма шошарлик билан ўйнагани акс этган. 

Ҳар бир голга алоҳида тўхталмаймиз. Дастлаб бурчак тўпидан сўнг Мюллер ўзининг Жаҳон чемпионатларидаги 10-голини урди. Орадан кўп ўтмай Клозе мундиаллардаги ўзининг 16-голини уриб мутлоқ рекордчига айланди. Тони Кроос икки дақиқа ичида дублга эришди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Хедира ўз номини таблога ёздириб қўйди - 0:5. 

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан тугади. Иккинчи бўлим Клозе ўрнига тушган Шюрлле немисларнинг бенефисини давом эттириб иккита гол урди. Бунга мезбонлар фақат сўнгги дақиқада Оскарнинг биттагина тўпи билан жавоб беришди - 1:7. 

Германия Бразилиядан 2002 йилги финалдаги мағлубият аламини икки хисса қилиб олди ва ўз тарихида саккизинчи марта Жаҳон чемпионати финалига йўл олди. 


ЖЧ-2014. Ярим финал
БРАЗИЛИЯ — ГЕРМАНИЯ 1:7
Бош ҳакам.
 Марко Родригес (Мексика)
Голлар: Мюллер10, - 0:1. Клозе 23, - 0:2. Кроос, 25 - 0:3. Кроос, 26 - 0:4. Хедира, 29 - 0:5. Шюрлле, 69 - 0:6. Шюрлле, 79 - 0:7. Оскар, 90 - 1:7.

Бразилия: ЖулиоСезар, Марсело, Давид Луиз, Данте, Майкон, Фернандиньо (Паулиньо, 46), Оскар, Бернард, Луис Густаво, Халк (Рамирес, 46), Фред.

Германия: Нойер,Лам, Хёведес, Хуммельс (Швайнштайгер, 46), Боатенг, Хедира (Дракслер, 77), Швайнштайгер, Кроос, Ўзил, Мюллер, Клозе (Шюрлле, 58).

Огоҳлантириш: Данте 68
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar