Тошкент йиғини якунланди

Добавлено: 28.07.2014 в 10:42 Просмотров: 306 Автор: ADMIN
Тошкент йиғини якунланди
 

 

manba:fcneftchi.uz

  • Аввал хабар берганимиздек, тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини Тошкентда олиб бораётган “Нефтчи” бугун режага кўра, пойтахтдаги йиғинни якунлади.

    Мурод Исмоилов бошқарувидаги жамоа  бугун сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бўлди.

    Учрашув синов-назорат ўйини мақомини олгани учун жамоалар натижадан ҳам кўра асосий эътиборни ўйин услубни тўғри йўлга қўйишга эътибор қилди.

    “Нефтчи” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Сардор Қобулжонов, Дилёр Ирматов, Руслан Мелзитдинов, Иқбол Бобохонов, Вячеслав Пономарёв, Умид Қодиров, Александру Оника, Жавоҳир Расулов, Акмал Холматов, Рўзимбой Аҳмедов Андрей Акопянц.

    Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Абдуллоҳ Олимов, Сайдулло Раҳматов, Муродбек Бобожонов, Музаффар Музаффаров, Носир Отақўзиев.

    Ўйинда томонларга 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Жамоамизнинг голига Рўзимбой Аҳмедов муаллифлик қилди.

    Шундан сўнг ийд-рамазон ҳайит байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берилди. Энди жамоа 29 июль куни Фарғонада йиғилади. Иккинчи давранинг илк учрашувида ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қиладиган “Нефтчи” 3 август куни бўлиб ўтадиган ўйинга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади.        

  •  
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar