«Спорт» янги мавсумдан бошлаб ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмайди

Добавлено: 29.07.2014 в 20:27 Просмотров: 282 Автор: ADMIN
«Спорт» янги мавсумдан бошлаб ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмайди

ЎзМТРК «Спорт» телеканали 2014/2015 мавсумидаги Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмайди. Бу ҳақда, телеканалдаги манбасига асосланиб, Daryo.Uz хабар бермоқда.

Бугунги кунгача МТРКнинг тегишли ташкилотлари томонидан трансляция ҳуқуқи сотиб олинмаган.

Айни вақтда, нашр манбасининг хабар беришича, «Спорт» канали 12 август куни УЕФА Суперкубоги учун бўладиган ўйинни намойиш этишни режалаштирмоқда. Унда Испаниянинг «Реал» ва «Севилья» жамоалари баҳслашади.

Манба: www.kun.uz
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar