Шукурали Пўлатов "Навбаҳор"га қайтиши мумкин

Добавлено: 26.07.2014 в 10:49 Просмотров: 356 Автор: ADMIN
Шукурали Пўлатов

"Навбаҳор"-"Насаф" 0:1. ФОТОЖАМЛАНМА

Айни пайтда Тошкентда иккинчи даврага тараддуд кўраётган "лочинлар" эртага навбатдаги назорат учрашувини ўказади. Рақиб эса Камо Газаров бошқарувидаги "Динамо" жамоаси бўлади. Иккинчи йиғиндаги учинчи учрашувда "Навбаҳор"дан ғалаба кутиб қоламиз.

Олинган маълумотларга қараганда, "Бунёдкор" ҳимоячиси Шукурали Пўлатов иккинчи даврани ҳам "Навбаҳор"да ўтказиши мумкин. Аммо ҳозирча бу масала узил-кесил ҳал этилмаган. Бугун "қалдирғочлар" Туркия йиғинини якунлаб, юртимизга қайтиб келади. Ана шундан сўнг Пўлатовнинг тақдири маълум бўлади. Ажаб эмас, эртага Шукурали яна "Навбаҳор"да пайдо бўлса! 

Бахтиёр Ашурматовнинг www.lochinlar.asia нашри учун берган кичик интервьюсидан сўнг дарвозабон масаласи мухлисларни ҳам қийнаётганини билдик. Аммо барча масалани мураббийлар штаби ҳал этади ва шу ўйинчини олиб кел, деб қаттиқ туриб ололмаймиз. Шунга қарамай, мухлислар жамоадан яхши натижалар кутишга ҳақли. Билишимизча, клуб раҳбарияти янги дарвозабон излашни биринчи ўринга чиқаришибди ва шу кунларда жамоа йиғинида янги посбон кўриниш бериб қолиши мумкин.


Манба: www.lochinlar.asia

Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar