Сардор Раҳмонов “Нефтчи”га қайтмоқда

Добавлено: 29.07.2014 в 20:03 Просмотров: 356 Автор: ADMIN
Сардор Раҳмонов “Нефтчи”га қайтмоқда

Фарғоналиклар ҳимоя чизиғини янада кучайтиришни мақсад қилаётганди.

• • •

 

Олинган маълумотларга кўра, “Нефтчи” ўз таркибига Сардор Раҳмоновни қайтармоқчи. Ёдингизда бўлса, 20 ёшли футболчи қишки йиғинларни айнан Мурод Исмоилов жамоасида ўтказганди. 

Ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган ҳимоячини тошкентликлар кутилмаганда чемпионат бошида ўз сафига қайтариб олганди. Лекин биринчи даврада Сардор кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Шу боис Вадим Абрамов уни яна “Нефтчи”га қайтишига қаршилик кўрсатмаган кўринади. Боз устига “темирйўлчилар” давралар оралиғида ўз таркибига Артём Филипосянни қўшиб олди. Бу футболчи айнан Раҳмоновнинг позициясида ўйнайди. Абрамов эса бу чизиқда Филипосянни маъқул кўрди.

Шу тариқа эртага ўз қароргоҳида йиғиладиган “Нефтчи” таркибига Раҳмонов келиб қўшиладиган бўлди. 

 

 

Манба: championat.asia

rakhmanov
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar