"Нефтчи" олий лигада 1400 очко тўплади

Добавлено: 19.08.2014 в 12:05 Просмотров: 458 Автор: ADMIN
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча водий дербисида "Навбаҳор"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. • • • Ушбу ўйиндан сўнг "Нефтчи"нинг олий лигаданинг барча мавсумларида тўплаган очколари сони 1400тага етди. Ўзбекистон чемпионатининг барча 23 мавсумини олий лигада ўтказган фарғоналиклар ҳисобида 670 ўйин бор. 435та баҳс ғалаба билан, 95таси дуранг билан тугатилган. Қолган 140та учрашувда рақиблар зафар қучишган. Маълумот учун, "Нефтчи" шундай натижага эришган иккинчи клуб бўлди. Бундан олдин олий лигада 1400 очкони "Пахтакор" қўлга киритганди. Ҳозирда "шерлар" ҳисобида 1473 очко мавжуд. Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувида ягона голни Сардор Раҳмонов наманганликлар дарвозасига урди. Манба: championat.asia
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar