"Нефтчи" ФК "Facebook"да расмий саҳифаси очилганини маълум қилади

Добавлено: 24.07.2014 в 09:52 Просмотров: 311 Автор: ADMIN
 

manba:fcneftchi.uz

 

  • Бугунги интернет ривожланиб бораётган даврда мухлислар ҳар бир янгиликни имкон қадар тезроқ билишни истайди.

    Шу боис “Нефтчи" футбол клуби ишқибозлар билан янада яқин бўлиш, уларни клуб фаолиятига оид турли янгилик ва воқеалардан хабардор қилиш мақсадида “Facebook” ижтимоий тармоғида расмий саҳифаси очилганини маълум қилади.

     

    Жамоамизга бефарқ бўлмаган мухлислар клубга оид янгиликларни нафақат расмий сайтимиз www.fcneftchi.uz орқали, балки интернет оламидаги турли тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали ҳам билиб бориш имкониятига эга бўлади. Эндиликда асосан “Facebook” тармоғидан фойдаланадиган ишқибозлар Neftchi FC профилига аъзо бўлиб, жамоа фаолияти ва умуман клубга оид янгиликлар билан танишиб бориш, шунингдек турли масалалар юзасидан ўз фикрларини қолдириш имкониятига эга бўлади.

    "Twitter" тармоғидаги @fcneftchiuz аккаунти кўпдан буён клуб янгиликлари ҳақида хабар бериб келмоқда.

    Севимли жамоангиз тўғрисида энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни ҳам кузатиб боринг.

    Биз билан бирга бўлинг ва “Нефтчи”ни қўллаб-қувватланг!

  •  
  •  
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar