"Нефтчи": Достон Турсунов яна ёшлар терма жамоаси йиғинига жўнаб кетди

Добавлено: 03.07.2014 в 20:59 Просмотров: 325 Автор: ADMIN

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 2 июль, чоршанба куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

• • •

1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда тўрт кун давомида машғулот ўтказади ва 6 июль куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига учиб кетади.

Эътиборлиси ушбу йиғинга "Нефтчи" ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам таклиф этилган. Айтиш керакки, футболчимиз U-19 ёшлар терма жамоамизнинг аввалги йиғинларида ҳам иштирок этган.

ЎФФ расмий сайтида хабар берилишича, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари 8 ва 11 июль кунлари Будапештда Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Иккала ўйин ҳам Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида бўлиб ўтади.

Манба: fcneftchi.uz

Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar