Максимилиан Фомин “Андижон” сафида!!!

Добавлено: 01.08.2014 в 09:30 Просмотров: 397 Автор: ADMIN
Максимилиан Фомин “Андижон” сафида!!!

29 июлдан “Андижон” жамоа машғулотларни яна Тошкентда бошлади. Аввалги йиғинларда жамоа сафига янги ўйинчилар қўшилиб кўрикдан ўтказилаётганини хабар қилгандик. Андижонликлар таркибида ўзгаришлар давом этади.

Биринчи даврада Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сурган украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко кеча Украинадан Тошкентга келиб “Андижон” сафига қўшилди. Темирйўлчилар сафида Шевченко кўп вақтини захирада ўтказди. У биринчи даврада атиги 5та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Биринчи давра якунлангач Абрамов уни жамоада олиб қолмади. Энди Шевченко чемпионатнинг иккинчи қисмини “Андижон” сафида ўтказиш арафасида турибди. 

Шевченкога қадар андижонлар таркибида украиналик 3 нафар легионер бор эди. Аммо Игорь Мельник жамоани тарк этиб юртига қайтиб кетди. Қолаверса, бир неча кун “Андижон” сафида шуғулланган украиналик Александр Каблаш ҳам жамоани тарк этди.

Бу сўнгги ўзгариш эмас албатта. “Пахтакор” аъзолари Максимилиан Фомин билан Абдулазиз Юсупов ҳам бугун “Андижон” сафига қўшилишди. Ундан аввалроқ Аббос Махситалиев андижонликлар таркибига қўшилиб машғулотларда қатнашаётганди. Бу футболчилар иккинчи даврани ижара асосида “Андижон”да ўтказишлари мумкин.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar