Ёшлар лигаси. Иккинчи даврани йирик ғалаба билан бошладик!

Добавлено: 02.08.2014 в 20:29 Просмотров: 472 Автор: ADMIN
Ёшлар лигаси. Иккинчи даврани йирик ғалаба билан бошладик!
 

 

manba:fcneftchi.uz

  •  

    “Нефтчи” – “Бухоро” 3:0 (1:0).

    Қувасой. “Цементчи” стадиони.

    Ҳакамлар: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент), Шохруҳ Аъзамов, Санжар Раҳмонов, Шербек Матисаев (Фарғона).

    Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).     

    Голлар: Иззат Ғаниев, 45+1. Муродбек Бобожонов, 47. Ҳошимбек Шокиров, 67.

    “Нефтчи”: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Достон Турсунов, 5.Сардор Қулматов, 7.Алишер Файзуллаев, 22.Сайдулло Раҳматов, 10.Нодирхон Камолов, 14.Муродбек Бобожонов, 15.Абдуллоҳ Олимов, 17.Музаффар Музаффаров, 25.Отабек Зокиров, 70.Иззат Ғаниев (С).

    Захира: 1.Сардор Қобулжонов, 6.Носир Отақўзиев, 8.Достон Мамажонов, 11.Равшан Тоҳиров, 23.Хайрулло Қодиров, 27.Ҳошимбек Шокиров, 40.Дониёр Фозилов. 

    “Бухоро”: 1.Мақсуд Шабонов, 2.Азамат Шарипов, 4.Умрилло Рамазонов (С), 5.Муродулло Ҳамдамов, 6.Евгений Кочнев, 7.Равшан Янгиев, 8.Шаҳзод Сулаймонов, 9.Мирфайз Муҳитдинов, 10.Акобир Тўраев, 21.Тўлқин Умаров, 77.Азиз Муротов.

    Захира: 99.Фаррух Турдиалиев, 3.Бобуржон Омонов, 11.Жамшид Ҳасанов, 14.Нодир Жўраев, 15.Беҳруз Ҳотамов, 17.Шукур Жумабоев, 89.Умид Муҳаммедов.

    Огоҳлантиришлар: Азамат Шарипов, 11. Мақсуд Шабонов, 45+2.

    2 август куни ёшлар лигасининг иккинчи давра ўйинлари старт олди. Хусусан Сергей Ковшов бошқарувидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси ўз майдонида “Бухоро” ёшлар жамоасини қабул қилди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоамиз шу куни мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этди ва йирик ҳисобда навбатдаги ғалабани расмийлаштирди.

    Биринчи бўлимда бир қатор голли вазиятларни яратган “Нефтчи” футболчилари бўлим охирларига келиб, ҳисобни очишга эришди. Муродбек Бобожоновни ўз жарима майдони ичида йиқитгани учун меҳмонлар посбони Мақсуд Шабонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва “Бухоро” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган жамоа сардори Иззат Ғаниев аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очишга эришди, 1:0.

    Танаффусга шу тариқа ғалаба билан чиқиб кетган Ковшов жамоаси иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни янада оширди ва яна иккита гол уришга эришди.

    Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалари ўтиб бораётганида Бобожонов яна катта сахнага чиқди. 20 ёшли ҳужумчи бу сафар ўзи дарвозани ишғол этишга эришди. Фарруҳ Турдиалиевнинг олдинга чиқиб кетганини пайқаган Муродбек Бобожонов тўпни дарвозабонни устидан ошириб ташлаган холда ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

    Бўлим ўрталарига келиб захирадан майдонга тушган Ҳошимбек Шокиров ўзини кўрсатишга эришди. Қанотдан Нодирхон Камоловнинг узатиб берган тўпини Шокиров аниқ зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди, 3:0.

    Иккинчи бўлимда бухороликларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун қулай вазиятлар бўлди. Аммо Достон Турсунов бошчилигидаги “Нефтчи” ҳимоя чизиғи вакиллари шу куни жиддий хатоларга йўл қўймади.

    Шу тариқа “Нефтчи” ёшлар жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалидаги пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. 

  •  
Категория: Yangiliklar Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 0
    avatar