Абдуллоҳ Олимов: "Хитой йиғини кўнгилдагидек кечди"

Добавлено: 02.07.2014 в 00:24 Просмотров: 454 Автор: ADMIN
Абдуллоҳ Олимов:

 

  • "Нефтчи" футболчиси Абдуллоҳ Олимов яқинда U-22 ёшлар терма жамоамизнинг Хитойда ташкил этган хориж йиғинида иштирок этиб қайтди. Сафардан келгач, Олимов "ФЭ" газетасига интервью берди.

     

     

    - Хитойдаги йиғин кўнгилдагидек ўтди. Биз у ерга Хитой ёшлар терма жамоаси билан икки ўртоқлик учрашувида майдонга чиқиш учун сафарга чиққандик - дея гап бошлади Абдуллоҳ Олимов.

    -  Айтиш керакки, уларга қарши ўтказилган ўйинлар яхши кечди. Биринчи ўйинда ғалаба қозонган бўлсак, кейингисида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этдик. Шу тариқа бир ҳафта давом этган йиғинимизни тугатдик. Режаллаштирилган ишларимни мазкур йиғинлар мобайнида амалга оширишга муваффақ бўлдик деб ўйлайман. 

    - Хитой билан биринчи ўйинда нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар? Умуман рақиб ҳақида нима дейсиз?
    - Бу терма жамоа ҳам Осиёда ўз ўрнига эга ҳисобланади. Албатта, уларга қарши ўйинларлар биз учун осон кечгани йўқ. Хитойликлар ҳам яхши шаклланган жамоа ва ўз ўйин услубига эга эканлигини кўзга ташланди. Биринчи учрашувдаги ғалабамизни эса йигитларнинг иштиёқи юқори бўлгани учун қўлга киритдик деб ўйлайман. Бундан ташқари, йиғинга келган ўйинчилар билан аввалдан таниш эканлигимиз, бир-биримиз билан илгари ҳам битта терма жамоада ўйнаганимиз боис, жамоавий ўйинни йўлга қўйишда муаммо бўлгани йўқ. Айнан келишган ҳолда тўп сурганлигимиз ҳам ғалабамизга замин яратди. Иккинчи учрашувда эса яратилган вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди. Омад бироз етишмади. Лекин, иккала ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдик.Бу каби синов-назорат баҳсларида натижа асосий ўринга чиқмайди. Муҳими номзодлар текшириб олинди. 

    - Мазкур учрашувларда Мақсудов сизга ҳам имконият бердими?
    - Албатта, Шуҳрат ака нафақат мени балки бошқа ўйинчиларни ҳам майдонга тушириб синовдан ўтказди. Дастлабки учрашувда заҳирадан майдонга тушдим. Адашмасам, ўйин тугашига 20 дақиқадан кўп вақт қолганди. Иккинчи ўйинда эса Мақсудов мени жамоа сардори сифатида дастлабки дақиқалардан таркибга киритди. Айнан сардорлик боғичини менга берганлигидан кўнглим кўтарилиб кетди. Бунинг учун Шуҳрат ака Мақсудов ва терма жамоа мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман.

    - Навбатдаги олимпия терма жамоасини айнан ушбу U-22 терма жамоаси ташкил этади. Ҳозирги йиғинларга чақирилаётган футболчилар билан аввалдан бирга ўйнаб келганликларинг туфайли, бир-бирларингни тушунишда қийинчиликлар юзага келмаётган бўлса керак?
    - Ҳа, олдиндан бирга ўйнаётганимиз боис, майдонда тушуниш борасида қийинчиликлар бўлгани йўқ. Худо хоҳласа, мазкур терма жамоа билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритамиз. Хорижда шундай йиғинлар тез-тез ташкил этилса ва синов-назорат ўйинларида иштирок этсак, албатта кўзланган мақсадга эриша олишимиз мумкин. Асосийси, ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаслигимиз лозим деб ўйлайман. 

     

    - Шуҳрат Мақсудовни талабчан ва ишига профессионал даражада ёндошади дейишади. Шу ростми?
    - Ҳар қандай мураббий ҳам ўзидан яхши таассурот қолдириш учун ишига профессионал даражада ёндошади. Албатта Шуҳратни ака ҳам яхши мураббий деб ҳисоблайман. Футболчиларга турли тактикаларни тўғри тушунтиради. Ўтказадиган машғулотларига гап йўқ. Умуман олганда Алексей Естафеев ва Шуҳрат ака Мақсудовларни иш услубларига тан бераман. 

    - Жамоангиз «Нефтчи» жамоаси биринчи даврани сўнгги турида водий дербисида «Андижон»ни сафарда доғда қолдирди. Мазкур ўйинда ёрдам бера олмаган бўлсангизда, ғалабадан хурсанд бўлгандирсиз?
    - Албатта, натижадан кўнглим тўлди. Хитойда эканлигим боис, «Нефтчи»га оид барча маълумотларни интернет орқали билиб бордим. «Андижон» билан учрашувни эса онлайн тарзда кузатиб турдим. Ғалаба қозонганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Водий дербисида кўрсатган ўйинни биринчи давранинг айрим баҳсларида намойиш қилганимизда, очколаримиз сони янада кўп бўларди. 

     

    - «Нефтчи» биринчи даврани 10-ўринда тугатди. Ушбу натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?
    - Тўғриси, биринчи даврадаги натижаларимизни яхши деб бўлмайди. Негадир мавсумнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Бунга таркибдаги футболчиларнинг мавсум арафасида келиб қўшилганлиги, футболчиларнинг бир-бирлари билан ўзаро тил топишларида муаммо юзага келганлиги билан изоҳлаш мумкин. Қолаверса, баъзи ўйинларда жамоамизга омад ҳам етишди. Насиб қилса, иккинчи даврада янада яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз. 


    - Иккинчи даврада ҳам «Нефтчи»да қоласизми ёки «Пахтакор»га қайтасизми?
    - Менимча, Фарғонада қолсам керак... Буни раҳбарият ҳал қилади. Ўзимга қолса, «Нефтчи»да қолиб жамоанинг янада яхшироқ натижалар кўрсатишига ёрдам берсам ёмон бўлмасди.

  •  
Категория: Intervyular Теги:
Новости клуба
    Комментарии | Всего комментариев: 1
    #1 ADMIN (02.07.2014 02:41)
    avatar